Шифокорнинг хатоси билан комага тушган ўзбекистонлик талаба вафот этди
Жамият
−
15 Ноябрь 2019
7198Россия Халқлар дўстлиги университетининг (РУДН) тиббиёт факультети талабаси ўзбекистонлик Ўлмасхон Бахронов вафот этди. Ўлмасхон галоперидол дори воситаси уколидан кейин комага тушганича Москвадаги 67-шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Facebook’даги Ўлмасхоннинг амакиси Фарруххон Шукурлаев ўз саҳифасида маълум қилган.
22 ёшли Ўлмасхон 13 ноябрда соат 20:45да вафот этган. Унинг жанозаси бугун, 15 ноябрда Самарқанд вилоятининг Самарқанд тумани “Қуйи Чордара” маҳалласида бобосининг уйида бўлиб ўтади.
Ўлмасхон Бахронов нотўғри белгиланган дори воситаси сабабли комага тушган. Йигит онасининг таъкидлашича, шифокор Ўлмасхонни гиёҳванд модда қабул қилишда гумон қилиб, унга галоперидол буюрган. Восита киритилгандан кейин Ўлмасхоннинг юраги тўхтаб қолган.
Йигитнинг юрагини ишга туширишга муваффақ бўлинган, бироқ бу орада унинг миясига шикаст етган ва у 67-шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Йигитнинг яқинлари бу ҳолат юзасидан текширув ўтказиш талаби билан Россия ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирликлари ва бош прокуратураларига мурожаат қилишган.
LiveБарчаси