Тошкентдаги мебель корхонасида ёнғин чиқди (видео)
Жамият
−
08 Май 2024 7408 1 дақиқа
Бугун, 8 май куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги мебель корхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, соат 11:25 да туманнинг Мухтор Ашрафий кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. 5 дақиқа ичида айтилган манзилга ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ёнғинни ўчириш ишлари ҳозир ҳам давом этмоқда.
Маълум қилинишича, ёнғин оқибатида фуқароларда куйиш, тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 4 май куни Тошкент шаҳридаги “Modern Sergeli” қурилиш объектида ёнғин содир бўлганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025