Тошкентдаги мактабларни онлайн тарзда ишга туширишга тайёргарлик кўрилмоқда
Жамият
−
20 Август 2020
14983Пойтахт Тошкентдаги мактабларда 2020-2021 ўқув йилини онлайн тарзида ташкил этиш учун тайёргарлик кўрилмоқда. Оnline-maktab рукни остида дарсларни тасвирга олиш учун 210 нафар ўқитувчилар жалб этилган. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўн саккизинчи сессиясида маълум қилинган.
Сессияда коронавирус пандемиясига қарши курашиш шароитида Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва эришиладиган асосий натижалар муҳокама қилинган.
Тошкент шаҳридаги ўқув муассасаларининг 2020-2021 ўқув йилига тайёрлиги масаласи кўриб чиқилар экан, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи Аваз Мамаджанов янги ўқув олдидан 67 та объектда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилди.
Шунингдек, пандемия шароитидан келиб чиқиб, бугунги кунда 2020-2021 ўқув йилини бошлаш учун оnline-maktab рукни остида дарсларни тасвирга олиш учун 210 нафар ўқитувчилар жалб этилиб, тасвирга олиш ишларига тайёргарлик кўрилаётганлигини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқ таълими вазирлиги пандемия шароитида мактаблардаги таълимни тиклаш борасида уч хил сценарий кўриб чиқилаётганини айтиб, ота-оналарга ҳали мактаб формасини сотиб олмасликни тавсия қилган эди. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Руста Икромов эса МТВ ва ХТВ билан таълим муассасаларида амал қилувчи санитария меъёрлари ишлаб чиқилаётгани, у тасдиқлангач, таълим муассасалари фаолияти тикланишини айтган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь