ХТВ: “Мактаб формасини харид қилиш учун ҳали эрта”

Жамият

image

Aйни кунларда карантин чекловлари юмшатилгани сабаб аксарият ота-оналар янги ўқув йили учун ўқув қуроллари ҳамда мактаб формасини харид қилиш ҳаракатига тушиб қолди. Халқ таълими вазирлиги мактаб формаси ва ўқув қуролларини харид қилиш учун ҳали вақт борлигини айтди ва бозорларга чиқишдан фуқароларни қайтарди.

“Ота-оналаримиздан, бозор ва дўконлар очилгани билан, санитария қоидалари ва ижтимоий масофа сақлашлари, айниқса, фарзандлари соғлигига алоҳида эътибор қаратишларини сўраймиз. Ҳозир ҳамма баравар бозорга борса ижтимоий масофа сақлаш қийин бўлади, шунинг учун жуда шошилиш, барча харидларни мактабгача амалга ошириш шарт эмас. Ўқув қуроллари ва кийим-кечакларни мактаб бошланганидан кейин ҳам олиб бериш мумкин”, дейилади вазирликнинг хабарида.

Ҳозирда ўқув йилини бошлаш юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларга таклиф киритиш бўйича топшириқ берилган. Давлат умумтаълим мактаблари бўйича Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарори яқин кунларда эълон қилинади.

Aввалроқ, Халқ таълими вазирлиги ўз ваколатидан келиб чиқиб, ўқув йилини бошлаш бўйича учта сценарийни таклиф қилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

441

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг