Мактаб ва боғчаларни очишга тайёргарлик кўриляпти – штаб аъзоси
Жамият
−
18 Август 2020
14826Aйни кунларда мактаб ва боғчалар очилишига тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов маълум қилди.
“Айни кунларда Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда таълим муассасаларида амал қилувчи санитария меъёрлари ишлаб чиқилмоқда. Мазкур меъёрлар Aдлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ҳамда барча томонидан бажарилиши бирдек мажбурийлиги белгилаб қўйилади. Шундан кейин мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларига фаолиятини бошлаш учун рухсат берилади”, дейди Рустам Икромов.
Штаб аъзосининг айтишича, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида ўз фарзандларимиз таълим олишади. Бу масалада эътибор бериш керак бўлган жиҳатлар кўп. Ишлаб чиқилаётган тадбирлар шунчаки ҳисобот учун эмас, балки болаларни ижтимоий ҳаётга тезроқ қайтариш, карантин шароитида уларнинг руҳиятида кузатилган ўзгаришларни бартараф қилиш, улар қатнайдиган муассасаларда коронавирус тарқалишига имкон қадар тўсқинлик қилишга қаратилган чоралар белгиланиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, Халқ таълим вазирлиги умумий ўрта таълим мактабларида янги ўқув йилини бошлаш бўйича учта сценарийни таклиф қилган.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь