Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бири ёниб кетди (видео)

Жамият 19795
image

Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 7 май куни соат 09:13 да Юнусобод тумани “Севинч” МФЙдаги  кўп қаватли уйларнинг бирида, хонадон балконидаги уй жиҳозларида ёнғин келиб чиққан. Ёнғиндан уйнинг ушбу қисмидаги 10 квадрат майдони зарарланган.

Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан етиб борган ҳамда қисқа фурсатларда ёнғин бартараф этилган. Қутқарувчилар томонидан уйнинг 60 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. 

Қайд этилишича, ушбу ҳолатнинг келиб чиқишига ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя этилмагани сабаб бўлган. 

Ҳодисадан жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 370
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×