Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади

Local

image

Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 15 июнь куни имзоланган “Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номини бериш тўғрисида”ги қарорида сўз боради.

Қарорга кўра, Тошкент шаҳри Яшнобод туманида барпо этилаётган “Ўзбек-турк дўстлиги” хиёбонига ёндош бўлган Абдулла Қодирий кўчасининг бир қисмига (Истиқбол, Фарғона йўли ва Нукус кўчалари кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси ва Маҳтумқули шоҳкўчаси кесишмасигача) Мустафо Камол Отатурк номи берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Ҳатай вилояти Арсус туманида Ўзбекистон томонидан бунёд этилган турар жой мажмуаси негизида ташкил этилган “Ўзбекистон маҳалласи”, Шавкат Мирзиёев бульвари, шунингдек, Тошкент ва Самарқанд кўчаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends