Тошкентдаги кўча деярли 1,5 ойга ёпилди

Жамият

image

2025 йил 21 мартдан 1 майга қадар Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманининг Шофайзи кўчаси автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.  Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, мазкур кўчанинг ёпилишига “Дарё Бўйи Business City” лойиҳаси доирасида Жанггоҳ, Чуқуркўприк ва Захариқ очиқ коллекторларининг ёпилиши, шунингдек, автомобиль йўли, яшил ҳудудлар, пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилиши сабаб бўлган.

“Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни, ҳамда, ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 20 март куни 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаши 3-босқич “А” гуруҳи 7-туридан ўрин олган Ўзбекистон-Қирғизистон учрашув бўлиб ўтиши муносабати билан Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар ёпилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент кўча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг