Футбол муносабати билан Тошкентда айрим кўчалар ёпилади

Спорт

image

Бугун, 20 март куни 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаши 3-босқич “А” гуруҳи 7-туридан ўрин олган Ўзбекистон-Қирғизистон учрашув бўлиб ўтиши муносабати билан Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар ёпиқ бўлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Манбага кўра, Чилонзор ва Чўпонота кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота кўчаси бўйлаб, Чўпонота - Қатортол кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми, Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан - Чўпонота кўчасигача бўлган қисмида соат 17.00 дан соат 23:30 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ўйинни “Бунёдкор” стадионида томоша қилиш истагида бўлган мухлислардан жамоат тартибига қатъий риоя этиш, мухлислик маданиятига амал қилишни сўраб, огоҳлантирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Жаҳон чемпионати Чилонзор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг