Тошкентдаги конда БелАЗ ёниб кетди. Ходим ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятидаги “Ангрен” кўмир конида автоағдаргич ағдарилиб, ёниб кетиши оқибатида унинг ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Ўзбеккўмир” АЖ хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 март куни соат 10:15 ларда “Ангрен” кўмир конида БелАЗ русумли автоағдаргич тоғ жинсларини тўкиш вақтида орқага сирпаниб, ағдарилиб кетган ва алангаланиш рўй берган.

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти ўт ўчирувчилари воқеа жойига тезлик билан етиб борган ва ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида оғир тан жароҳати олган автоағдаргич ҳайдовчиси А.А. га корхона тиббий бўлим ходимлари томонидан биринчи ёрдам берилган ва шошилинч равишда шаҳар марказий шифохонасига етказилган. Аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, ҳайдовчи шифохонада вафот этган.

Билдирилишича, ҳозирда кўмир конида рўй берган ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ангрен кўмир кони БелАЗ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг