Тошкентдаги қатор автобус йўналишлари ўзгартирилди
Жамият
−
27 Октябрь 2022
7961Бугун, 27 октябрдан бошлаб Тошкентдаги айрим автобус йўналишлари ўзгартирилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур ўзгаришлар йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида киритилган. Йўналиши ўзгартирилган автобуслар:
“8-Автобус саройи” филиалига бириктирилган 142-сонли “Тикланиш маҳалласи – Катта Ҳасанбой маҳалласи” автобус йўналишининг ҳаракати Тикланиш кўчасидаги сўнги бекати 472 ва 473-уйлар қаршисидаги манзилгача қисқартирилди;
“18-Автобус саройи” филиалига бириктирилган 31-сонли “Қорақамиш 2/4 мавзеси – Чинни бозори бекати” “Онлайн- GPS” масофавий назорат тартибида фаолият юритувчи автобус йўналишининг ҳаракати Қорақамиш 4-кўчаси бўйлаб “Ниҳол маҳалласи”га бормаган ҳолда “Қорақамиш 2/4 мавзеси”гача қисқартирилди;
“18-Автобус саройи” филиалига бириктирилган 87-сонли “Қорақамиш 2/4 мавзеси – Чинни бозори бекати” “Онлайн- GPS” масофавий назорат тартибида фаолият юритувчи автобус йўналишининг тўғри йўналишдаги ҳаракати Беруний кўчасидан Фаробий, Мирзо Ғолиб, Қамарнисо, Талабалар кўчалари орқали ва кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда бир томонлама ташкил этилиб, қайтиш йўналишдаги ҳаракати ўзгаришсиз қолдирилди;
“18-Автобус саройи” филиалига бириктирилган 125-сонли “Ўрикзор мавзеси – Дўмбирабод кўчаси бекати” “Онлайн-GPS” масофавий назорат тартибида фаолият юритувчи автобус йўналишининг тўғри йўналишдаги ҳаракати Зарафшон кўчасидан Самарбону, ТҲАЙ кўчалари орқали ва кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда бир томонлама ташкил этилиб, қайтиш йўналишдаги ҳаракати ўзгаришсиз қолдирилди;
“7-Автобус саройи” филиалига бириктирилган 33-сонли “Карвон бозори бекати – Саодат савдо маркази бекати” автобус йўналишининг иш тартиби соат 5:30 дан 21:00 гача этиб белгиланди;
“2-Автобус саройи” филиалига бириктирилган 30-сонли “Олмос маҳалласи – Тошкент МУМ АШБ” автобус йўналишининг ҳаракати Оҳангарон шоссесидан Бешариқ, Авиасозлар, Ҳосият, Зумрад, Шоҳимардон, Оҳангарон шоссеси орқали ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки тарафлама ташкил этилади;
“1-Автобус саройи” филиалига бириктирилган 15-сонли “Қўйлиқ 1-мавзеси – Дўстлик метроси АШБ” автобус йўналишининг ҳаракати Фарғона йўли кўчасидан Мунис кўчаси ҳамда “Қўйлиқ 1-мавзеси” бекати орқали ТҲАЙ бўйлаб “Қўйлиқ деҳқон бозори”гача, қайтиш йўналишида “Қўйлиқ деҳқон бозори” бекатидан ТҲАЙ, Фарғона йўли кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ташкил этилади. Йўналиш номи 15-сонли “Қўйлиқ деҳқон бозори – Дўстлик метроси АШБ” автобус йўналиши этиб белгиланди.