Тошкентдаги Фарғона йўли кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилди
Жамият
−
20 Октябрь 2020 4651 1 дақиқа
Тошкентдаги Фарғона йўли кўчасида олиб борилаётган йўл таъмирлаш ишларини тезлаштириш мақсадида 20 октябрь соат 00:00 дан 8 ноябрга қадар Фарғона йўли кўчасидан Уйсозлар кўчасига (“Панелний” мавзеси) ўтиш ва қайтиш (йўлнинг ҳар икки қатнов қисми) ёпиқ бўлади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳокимлик вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилган.

Аввалроқ, сентябрь ойида Фарғона йўли кўчасига ўтиш йўлларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб автомобиль ҳаракати чекланиши 23 сентябрдан 10 октябрга қадар Фарғона йўли кўчасига Истиқбол, Нукус ва КХАЙ кўчаларидан ўтиш йўллари ёпиқ бўлиши хабар қилинганди.