Тошкентдаги энг тирбанд кўчалардан бири 40 кунга ёпилади

Жамият

image

Магистраль иссиқлик қувурини янгилаш ишлари олиб борилиши сабабли Тошкент шаҳридаги Кичик ҳалқа йўли вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда Яккасарой туман ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, “Veolia Energy Tashkent” ХК МЧЖ томонидан 25 июль куни соат 00:00 да Яккасарой тумани Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган диаметри 530 мм, умумий узунлиги 1 540 метр бўлган магистраль иссиқлик қувурини янгилаш ишлари олиб борилади.

Мазкур қурилиш-монтаж ишларини хавфсиз ва сифатли амалга ошириш мақсадида 40 кун давомида йўлнинг икки ҳаракатланиш йўлагида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Шу муносабат билан ҳайдовчилардан ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш ва муқобил йўналишлардан фойдаланиш сўралади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Шаҳрисабз кўчасида BRT (тезкор автобус транспорти) йўлагини ташкил этиш ишлари бошланиши ва шу муносабат билан мазкур кўчада транспорт ҳаракати 17 кунга қисман чекланиши ҳақида хабар берилган эди.
 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг