Тошкентдаги бахтсиз ҳодисада жабрланганларнинг аҳволи маълум бўлди
Жамият
−
28 Август 2019
9646Аввалроқ, Тошкент шаҳрида қурилиш майдонида металл конструкция қулаши натижасида 4 ишчи ҳалок бўлгани 2 нафари шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳалокат бўйича маълумот берди.
Унга кўра, бугун, 28 август куни соат тахминан 13:00 да Тошкентдаги Нурафшон кўчасида қурилаётган “Riviera” савдо мажмуаси ҳудудида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда юқоридан темир конструкция қулаган. Оқибатда 6 нафар қурувчи жароҳатланиб, улардан 4 нафари вафот этган. 2 нафари эса Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.
Жароҳатланганлар зудлик билан текширувлардан ўтказилиб, белгиланган тартибда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Жумладан, 45 ёшли О.Ш. ўнг тавон суягининг синиши ташхиси билан ўрта оғир аҳволда, З.Р. эса аралаш травма, чап елка суягининг синиши ташхиси билан ётқизилган.
Беморлар малакали шифокорларнинг доимий назоратида бўлиб, уларга барча керакли тиббий муолажалар кўрсатилмоқда. Вазият юзасидан қўшимча маълумотлар берилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь