Тошкентдаги асосий кўчалардан бири ёпилди
Жамият
−
28 Март 1476 1 дақиқа
Бугун, 28 март куни соат 08:00 дан бошлаб Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги асосий йўллардан бири вақтинчага ёпилди. Бу ҳақда пойтахт матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, йўл инфратузилмасини модернизация қилиш ишларининг давоми сифатида, кичик ҳалқа автомобиль йўлида фрезалаш, асфальтлаш ҳамда қувур ётқизиш ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидаги ҳудудда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади:
28 март соат 08:00 дан 31 март соат 06:00 гача:
КҲАЙнинг бир томонлама (Чилонзор тумани) қисмида – Лутфий кўчаси кесишмасидан Асрлар садоси кўчаси кесишмасигача бўлган йўналишда.
Мазкур даврда ушбу йўналиш бўйлаб қатнови йўлга қўйилган автобуслар ва бошқа транспорт воситалари ҳаракати илова қилинган расмларда кўрсатилган йўналишлар орқали ташкил этилади.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳамда “International Tashkent Marathon – 2026” тадбирлари ўтказилиши муносабати билан айрим кўчалар вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берилганди.