Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади
Жамият
−
26 Март 1993 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳамда “International Tashkent Marathon – 2026” тадбирлари ўтказилиши муносабати билан айрим кўчалар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади:
28 март соат 08:00 дан 12:00 гача:
- Янги Ўзбекистон кўчаси – CAU университети олдида Паркент автомагистралигача.

3 апрель соат 16:00 дан 5 апрель 14:00 гача:
- Афросиёб кўчаси – И.Каримов кўчаси кесишмасидан Бешёғоч кўчаси кесишмасигача.

5 апрель соат 02:00 дан 13:00 гача:
- Бешёғоч кўчаси – Фурқат кўчаси кесишмасидан И.Каримов кўчаси кесишмасигача;
- Афросиёб кўчаси – И.Каримов кўчаси кесишмасидан Ш.Рашидов кўчаси кесишмасигача:
- Ш.Рашидов кўчаси – Афросиёб кўчаси кесишмасидан И.Каримов кўчаси кесишмасигача;
- Афросиёб кўчаси – Ш.Рашидов кўчаси кесишмасидан Шаҳрисабз кўчаси кесишмасигача;
- Шаҳрисабз кўчаси – Афросиёб кўчаси кесишмасидан А.Темур шоҳ кўчаси кесишмасигача;
- Ойбек кўчаси – Шаҳрисабз кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача;
- Нукус кўчаси – Ойбек кўчаси кесишмасидан Истиқбол кўчаси кесишмасигача;
- Абдулла Қодирий кўчаси – Истиқбол кўчаси кесишмасидан Абай кўчаси кесишмасигача.

Ҳайдовчилардан ушбу чекловларни инобатга олиб, ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш сўралади.
Live
Барчаси