Тошкентдаги ашаддий қоидабузар 36 миллион сўмга яқин жаримага тортилди
Жамият
−
17 Ноябрь 2020
11874Тошкент шаҳрида Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида вилоят ҳудудида тезлик оширилиши билан боғлиқ 36 марта қоидабузарлик содир этгани учун 35 миллион сўмдан кўпроқ миқдордаги жаримага тортилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар қилди.
Ҳайдовчи аҳоли яшаш жойида чекланган тезлик 70 км/с бўлишига қарамасдан, ушбу ҳудуддан юқори тезлиги 140 км/с, паст тезлиги эса 80 км/с билан ҳаракатланган. Натижада, тезликни 36 маротаба меъёридан оширилиши 35 457 000 сўм жарима белгиланишига сабаб бўлган.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан вилоят ҳудудида тезлик билан боғлиқ қоидабузарликлар қатъий назоратга олинган.
Бу каби қоидабузарликлар Қашқадарё ва Самарқанд вилоятида ҳам кузатилиб, рўйхатдан ўтган Nexia русумли автомобиллари ҳам аҳоли яшаш жойида 100 км/сдан кам бўлмаган тезликда ҳаракатланишган ва 12 мартадан қоида бузган. Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан ўрнатилган тартибда жарималар белгиланган.
Динара Юсупова
LiveБарчаси