Тошкентдаги 3 та кўча икки кун қисман ёпилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 5-6 май кунлари Тошкентдаги қатор кўчалар вақтинча ёпилади. Бунга Триатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди. 

Чемпионат ўтказилиши муносабати билан қуйидаги йўлларнинг бир қисми транспорт ҳаракати учун 5-6 май кунлари соат 06:00 дан 13:00 га қадар ёпилади:

•    КХАЙ — Чингиз Айтматов кўчасидан Кўргазма кўчасигача;
•    Кўргазма кўчаси — КХАЙ кўчасидан Корхожиота кўчасигача;
•    Корхожиота кўчаси — Кўргазма кўчасидан Ифтихор кўчасигача.

Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.


Мақола муаллифи

Теглар

йўл

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг