Тошкентдаги “16” ва “1-горбольница” ёпилгани ростми?

Жамият

image
Уханда биринчи марта коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилмади north_east

Уханда биринчи марта коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилмади

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (халқ тилида “16” дейилади) ва Тошкент шаҳар “Ибн Сино” номли 1-сон клиник шифохонаси (1-горбольница) карантин туфайли ёпилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазият юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг бир бўлимидаги шифокор ўзида коронавирус инфекциясига шубҳа қилганлиги боис, ўша бўлим эҳтиёт чораси сифатида маълум муддат карантинга олинди. Аммо ихтисослашган таҳлиллар натижаси шифокорда ушбу инфекция йўқлигини кўрсатгандан кейин марказ бўлимидаги карантин тартиби бекор қилинди. Айни пайтда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази одатдагидек, узлуксиз фаолият кўрсатмоқда.

1-сон шаҳар клиник шифохонасида эса  коронавирусга гумон қилиниб, кейинчалик Республика Вирусология илмий текшириш институти клиникасида ушбу ташхис тасдиқланган фуқаро ўзини Туркияда бўлганлигини яшириб,  маълум вақт шу шифохонада бўлган. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бу айни ўша пайтда мазкур шифохонада коронавирус тарқалди, деган якуний хулоса эмас. Фақат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига мувофиқ равишда ва қатъий эҳтиёт чораси  сифатида ушбу шифохона маълум муддат карантинга олинди. Яқин кунларда даволаш ишлари яна ўз изига туширилади. 

"Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор эслатиб ўтамиз, вазирлик коронавирус инфекцияси борасида барча расмий маълумотларни очиқ, ошкора соатма-соат оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб бормоқда. Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан турли миш-мишларга ишонмасликларини сўраб қолади.", дейилган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилди. Айни вақтда Ўзбекистонда 23 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Мамлакатда 6 минг киши карантинга олинган.

Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.


Мақола муаллифи

Теглар

ССВ коронавирус

Баҳолаганлар

252

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг