Тошкентда юз берган ЙТҲда опера ва драма театри актрисаси ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 18 март куни Тошкентда Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрининг икки ходимини театр ёнида машина уриб кетгани, улардан бири вафот этгани ҳақида хабар тарқалганди.

Пойтахт ИИББ матбуот хизмати 22 март куни ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Унга кўра, воқеа 18 март куни тахминан соат 18:30 ларда Миробод туманидаги Зарафшон ва Ислом Каримов кўчаларининг кесишмасида юз берган. 32 ёшли Х.З. Spark автомобилини бошқариб кетаётганда йўлни пиёдалар ўтиш йўлагидан кесиб ўтаётган 30 ёшли Баҳора Раҳимова ва 23 ёшли Н.А.ни уриб юборган.

Оқибатда иккала пиёда тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. 20 март куни Баҳора Раҳимова тиббий ходимлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан, олган тан жароҳатлари оқибатида жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми («транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББнинг «Gazeta.uz»га маълум қилишича, олти ойлик ҳомиладор бўлган Н.А. айни пайтда уйида бўлиб, унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

2790

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг