Тошкентда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Қурбон бор

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1 нафар шахс ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.

Бугун, 11 май куни соат 07:30 ларда Янгиҳаёт туманида 2000 йилда туғилган фуқаро А.А. Nexia 2 автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган. Машина бетон сим ёғочга урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Nexia 2 ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент Янгиҳаёт тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг