Тошкентда йўл ўтказгичнинг тўсинлари қулагани акс этган видео тарқалди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент халқаро аэропорти яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини қандай қулагани акс этган видео тарқалди. 

Видеода 42 метрлик тўсинларнинг бир қисми юк машинасини босиб қолгани, балкалар қулагач атрофдаги одамлар воқеа жойига югуриб бориб, тўсинлар остини ва юк машинаси кабинасини кўздан кечираётганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 август куни Тошкентда аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини бир вақтнинг ўзида қулаб тушганди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, 3 нафар мансабдор ушланган. 42 метрлик 5 дона балканинг йиқилиши 2 млрд 760 млн сўмлик зарар келтирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент тўсин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг