Тошкентда юк машинаси билан тўқнашган автобус ағдарилиб кетди

Жамият

image

Кеча, 28 июль куни Тошкентнинг Олмазор туманида автобус ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Соат 11:00 ларда Тошкент халқа автомобиль йўлида 18-автопаркка тегишли Isuzu автобуси ҳайдовчиси 30 ёшли Раҳимжон Ш. йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари учун кутилмаган ҳаракат содир этган.

Яқин-атрофда ҳаракатланиб борган “Зил-131” русумли юк автомобили ҳайдовчиси 28 ёшли Муроджон Б. фавқулодда тўхташ учун барча чораларни кўришига қарамасдан, автобуснинг ён томонига тўқнашиши натижасида автобус ағдарилиб кетган.

ЙТҲ сабабли ҳеч ким жабрланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

240

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг