Тошкентда ЙТҲга учраган BYD ёниб кетди
3-саҳифа
−
02 Май
7561Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида йўл-транспорт ҳодисасига учраган BYD ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 2 май куни соат 13:30 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли ва Мирзо Улуғбек кўчалари чорраҳасида электромобиль йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. ЙТҲ оқибатида автомобиль ёнган ва бу тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 13:34 да етиб бориб, ёнғин соат 13:57 да ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Cobalt ва LI XIANG автомашиналари ўртасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган эди. Оқибатда Cobalt автомашинасининг 2 нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
LiveБарчаси