Тошкентда ЙТҲ оқибатида 41 ёшли пиёда вафот этди
3-саҳифа
−
09 Сентябрь
4065Кеча, 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Cobalt русумли машина 41 ёшли эркакни уриб юборди ва оқибатда пиёда вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат 23:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида содир бўлган. 1997 йилда туғилган Ж.Х. (эркак) Cobalt русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, 1983 йилда туғилган пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида “Жигули” ва Spark иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 4 ёшли қиз вафот этганди.
LiveБарчаси