Самарқандда ЙТҲ оқибатида 4 ёшли қиз вафот этди
3-саҳифа
−
08 Сентябрь 2024 9116 1 дақиқа
Самарқанд вилоятида “Жигули” ва Spark иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 4 ёшли қиз вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат Самарқанд туманининг Қўштамғали маҳалласидан ўтувчи М39 автомобиль йўлида содир бўлган. “ВАЗ-2107” автомобили ҳайдовчиси йўлда қайрилиш мумкин бўлмаган жойдан қайрилмоқчи бўлган. Шу пайтда Spark автомашинасининг йўлига чиқиб кетган ва у билан тўқнашган. Оқибатда “Жигули” ҳайдовчисининг 2020 йилда туғилган қизи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Бироқ ўша ерда вафот этган.
“Қарама-қарши йўлда, йўл белгисига эътибор бермасдан бурилиб, хатоликка йўл қўйдим. Ишимдан пушаймонман, бошқа қайтармайман”, деган қизнинг отаси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида учта автомобиль ва автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Вилоятлараро қатновчи Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келиб, қайрилаётган Tracker’га урилган ва айланиб кетган. Оқибатда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 ҳамда автобуснинг олд қисмига урилган. Ҳодиса сабаб Cobalt йўловчиси воқеа жойида, ҳайдовчи эса шифохонада вафот этганди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель