ЙПХ ходимлари боди-камерани ишлатишни бошлади
Жамият
−
24 Июль 2019
5167Жорий йил 22 июлдан бошлаб пойтахт Тошкент шаҳри кўчаларида Йул патрул хизмати ходимларининг боди-камера синовлари бошланди. Бундан мақсад боди-камераларнинг ишлашини синаш, шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган камчиликларни аниқлаш ва бартараф этишдан иборат. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.
Тошкентда боди-камералар билан фаолият олиб бораётган ЙПХ ходими ҳайдовчилар билан мулоқот қилишдан олдин уларнинг суҳбати боди-камерага ёзиб олинаётганини огоҳлантираётганлари айтилмоқда. Синов натижалари нуфузли комиссия томонидан ўрганиб чиқилади, шундан сўнг таклиф ва тавсиялар тақдим этилади.
Тошкентда боди-камералардан ташқари ЙПХ ходимларининг янги камзули ҳам синовдан ўтказиляпти. Ушбу жилетлар тана ҳароратини иситмайдиган, мустаҳкам сеткали матодан тикилган бўлиб, унда инспекторлар ўзлари билан олиб юрадиган аспоб-ускуналарни жойлаштириш мумкин. Бунинг учун жилетнинг бир неча чўнтаклари бор.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан ЙПХ инспекторлари 1 июлдан бошлаб ёппасига бодикамералар билан ишлашга ўтиши керак эди. Лекин техник жиҳатдан тайёр бўлмагани сабаб ушбу қарорнинг кучга кириши 2020 йилнинг 1 январга қолдирилди.
LiveБарчаси