Тошкентда яширин нарколаборатория фош қилинди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида 23 килограммдан зиёд кучли таъсир қилувчи моддалар олиб қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Билдирилишича, махсус тезкор гуруҳ томонидан кузатувга олинган шахснинг Тошкент шаҳар Юнусобод туманида ижарага олинган хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, бу ерда кучли таъсир қилувчи моддаларни тайёрлашга мўлжалланган яширин нарколаборатория ташкил қилгани аниқланган. 

Мазкур хонадонда ҳамда пойтахтнинг Учтепа тумани ва Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги хонадонларда прегабалин, тропикамид, трилон каби кучли таъсир қилувчи моддалар, уларни тайёрлашда фойдаланиладиган прекурсорлар, қайта ишлаш ва тақсимлашга мўлжалланган тарози, колба, миксер каби лаборатория жиҳозлари, дориларни солишга мўлжалланган пластик бўш идишлар борлиги аниқланган. 

Шунингдек, ўтказилган кенг қамровли тезкор тадбирлар натижасида яширин “нарколаборатория”дан жами оғирлиги 19 кг 225 гр “прегабалин”, 2 кг 960 гр “тропикамид”, 1,2 кг “трилон” кучли таъсир қилувчи моддалари, 20 литр хлорид кислотаси, 19 номдаги 1746 дона лаборатория ускуна ва жиҳозлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Тошкент вилоятида нарколаборатория ташкил қилган икки шахс ушланганди. Февралда эса Тошкент вилояти ИИББ ва ДХХ вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган “Хавфсиз ҳудуд” тезкор тадбирида 1 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи психофаол дори воситаларини сақлаган шахс қўлга тушди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент нарколаборатория

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг