Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахслар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида нарколаборатория ташкил қилган икки шахс ушланди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. 

Билдирилишича, Тошкент шаҳар Учтепа туманида 2000 йилда туғилган шахс қўлга олинган ва унинг ёнидан кучли таъсир қилувчи дорилар ва синтетик гиёҳвандлик воситалари топилган. Шундан сўнг, тезкор ходимлар томонидан моддаларнинг манбасини аниқлашга қаратилган тезкор тадбир давом эттирилган.

Гумонланувчи шахс дорилар ва синтетик гиёҳвандлик воситаларини муқаддам судланган 1991 йилда туғилган Жасур исмли шахсдан олгани аниқланган.

Ходимлар Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрига бориб, Жасур исмли шахснинг яшаш манзилини холислар билан кўздан кечирганда, мазкур шахс нарколаборатория ташкил этгани аниқланган. Катта миқдордаги 42 литр гиёҳвандлик моддаларини тайёрлаш учун прекурсор, 42 грамм гиёҳвандлик воситаси, 21 дона кучли таъсир қилувчи дорилар ҳамда бошқа далилий ашёлар топилган.

Тошкент шаҳар ИИББ Учтепа тумани ИИО ФМБ ва ДХХ ходимлари томонидан тезкор тадбир яна давом эттирилган. Жасур исмли шахс билан ўтказилган суриштирувлар натижасида Ҳамид исмли шахс ҳам қўлга олинган. У Чирчиқ шаҳрида яшаш манзилида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дориларни сақлаб келаётгани аниқланган. Олинган далилий ашёлар 435 грамм гиёҳвандлик ва 12 дона кучли таъсир қилувчи дориларни ташкил қилган.

Умумий ҳисобда тезкор тадбирлар натижасида тахминан 813 716 АҚШ долларлик гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишига чек қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида марихуана етиштириш учун лаборатория ташкил қилган фуқаро ушланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг