Тошкентда яроқлилик муддати ўтган 2,2 млрд сўмлик дориларни сотишга уринганлар қўлга тушди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида 2,2 млрд сўмлик яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “A.Ph.” хусусий корхонаси масъул шахслари ва бошқалар Юнусобод тумани 15-мавзесидаги манзилида жойлашган нотурар бинода умумий баҳоси 2,2 млрд сўмлик яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат божхона қўмитаси Фарғонада 625 млн сўмлик дориларни қалбакилаштираётган яширин цех аниқлангани ҳақида хабар берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент дори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made