Тошкентда янги йўл ўтказгич 300 тонна юк билан синовдан ўтказилди
Жамият
−
07 Ноябрь 2023 9046 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Бобур кўчаси ва "Тошкент" халқаро аэропортини боғловчи йўл ўтказгичнинг биринчи босқич қурилиш-монтаж ишлари якунланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, йўл ўтказгич амалда синовдан ўтказилган. Ундан 4 та автотрейлер (ҳар бири 35 тонна) ва 4 та ҳарбий танк (ҳар бири 40 тонна) ўтказилиб, 300 тонна юклама берилган.
Синов натижаларига кўра йўл ўтказгичнинг мустаҳкамлиги, берилган юкламадан ҳам ортиғига бардошли экани аниқланган.
Live
БарчасиПутин Хитойга етиб борди
19 Май