Тошкентда янги Chery Arrizo 6 Pro моделининг йирик тақдимоти бўлиб ўтди
Бизнес
−
19 Июнь 2023
1667816 июнь куни Chery брендининг янги Arrizo 6 Pro автомобили тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари рақамли технологиялар, интеллект, статус ва қулайлик жамланган прогрессив ҳашамат оламига йўл олди.
Етакчи эртанги кун брендининг тасаввурини ўзида мужассам этган янги седан эди. Меҳмонлар автомобилнинг афзалликларини очиб берувчи уникал шоу форматида келажак тарафдорлари ва рақамли фаолиятнинг бир қисмига айланди.
6 июнь куни автомобиль журналистлар ва блогерларга премьера олдидан махсус тест-драйвда тақдим этилганди. Энди автомобиль кенг жамоатчиликка шаҳар услубидаги ёпиқ ижтимоий тадбир форматида намойиш этилди.
Тақдимот учун картинг маркази базасида жой тайёрланди. Тадбир мазмуни янги Chery Arrizo 6 Pro’да “Келажак технологиялари” концепциясини ўзида акс эттиради. Атроф-муҳит бир нечта экран, ёруғлик узаткичлар ва контур ёриткичлари эвазига синхрон равишда ўзгартирилди.
Тақдимот бренд вакилларининг табрик ва нутқи билан бошланди. Chery International вакили Гун Цзъмин ва Chery Uzbekistan бренди директори Вячеслав Васильев янги Arrizo 6 Pro, шунингдек, Ўзбекистонда барча янги моделларни йиғиш истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.
Chery Tiggo 8 Pro Max харидорларидан бири ҳам саҳнада нутқ сўзлади. У янги машинасидан жуда мамнун эканини айтиб, унинг қулайлиги ва замонавийлигини алоҳида қайд этди. Харидор Chery’га барчани бир нуқтага бирлаштириб, ўзини Chery оиласи каби ҳис қилишга ёрдам берган “With Chery, With Love” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирлар учун миннатдорчилик билдирди.
Шоунинг кулминацион нуқтаси оқшом қаҳрамони – янги Arizo 6 Pro’нинг ажойиб кўриниши бўлди. Блогерлар рус ва ўзбек тилларида автомобиль тақдимотини ўтказиб, унинг хусусиятлари ва энг сўнгги технологиялари ҳақида маълумот берди.
Маълумотларга бой премьерадан ташқари меҳмонлар ва автомобилнинг биринчи харидорлари ноёб совринлар ўйинида иштирок этди. Таъкидлаш жоизки, тадбир иштирокчилари учун асосий саҳнада кўнгилочар шоудан ташқари бир нечта интерактив ҳудудлар ташкил этилган. Кечанинг ҳедлайнери эса реп ижрочиси Шоҳруҳ бўлди. Ишонч билан айтиш мумкинки, тадбир йилнинг асосий воқеасига айланди.
Arrizo 6 Pro – Ўзбекистонда йиғилган биринчи Chery бренди седани. Технология, дизайн, функционаллик ва уланишнинг узлуксиз уйғунлиги билан автомобиль ҳайдовчини ҳам, йўловчини ҳам қувонтиради. Янги Chery Arrizo 6 Pro сотуви 1 июнь куни бошланган.
Автомобиллар барча расмий Chery дилерлик марказларида, шунингдек, Самарқанд Дарвоза ва Compass mall савдо марказларида тақдим этилмоқда.
Чиройли ҳамда қулай седаннинг нархи қуйидагилардан иборат:
- Arrizo 6 Pro Comfort – 254 900 000 сўм;
- Arrizo 6 Pro Intelligence – 289 900 000 сўм.
Arrizo 6 Pro учун бепул тест-драйв хизмати Ўзбекистондаги барча Chery дилерлик тармоқларида мавжуд.
Бепул тест-драйвга ёзилиш учун ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин:
+998 71 276 55 55 ёки Telegram боти орқали:
Chery Uzbekistan расмий саҳифаларини кузатиб боринг:
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг www.cheryauto.uz
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг.
Telegram каналимизга аъзо бўлинг.
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг.
YouTube'да бизни кузатиб боринг.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси