Тошкентда яна бир кўча вақтинча ёпилди

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Султония кўчасида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек туманида юқори кучланишли (10 кВ) ерости электр узатиш кабель линияларини ўтказиш ишлари бошланмоқда. Мазкур лойиҳа истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашнинг ишончлилиги ва барқарорлигини оширишга қаратилган. Шу муносабат билан бугун, 10 апрель соат 10:00 дан 30 апрель соат 17:00 гача Султония кўчасининг Буюк Ипак йўли чорраҳасидан то Султония 5-тор кўчасигача бўлган қисмида транспорт ҳаракати қисман чекланади. Ҳаракатланиш бир қаторда амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида йирик спорт тадбирлари ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 13 апрель куни тунги соат 00:00 дан кундузги соат 16:00 га қадар Янги Ўзбекистон кўчасида ҳамда унга туташ кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланиши хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент кўча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг