Тошкентда яна бир гуруҳ бемор коронавирусдан соғайди

Жамият

image

Тошкентдаги  Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 10 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 14 коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 8 нафари Тошкент шаҳридан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилоятидан 1 нафардан. Улардан 8 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Қолган 2 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Беморлардан 6 нафари эркак, 4 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 49 ёшда бўлса, энг ёши шу йил туғилган чақалоқ.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, 2 нафари Россиядан, 1 нафари Қозоғистондан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 1 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент, Наманган, Сирдарё ва Фарғона вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 78 ёшли отахон бўлса, энг ёши кичиги 22 ёшда.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 561 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 575 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1870 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда коронавирус аниқланганлар сони 2411 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 10 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг