Тошкентда яна 2 та автобус йўналиши қисқартирилди
Жамият
−
31 Август 2023
6487Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 59-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2023 йил 31 август кунидан бошлаб бир қатор автобус йўналишлари қисқартирилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 31 август санасидан бошлаб 98-сонли “Чилонзор буюм бозори – Электрокабель заводи” йўналиши ҳаракати "Электрокабель заводи" бекатидан "Тошкент МУМ" бекатигача қисқартирилади ҳамда 60-сонли “Электрокабель заводи – Тошкент МУМ” йўналишида хизмат кўрсатувчи электорбуслар сони 4 тадан 8 тага оширилади.
98-сонли йўналишдан фойдаланувчи йўловчилар "Электрокабель заводи" бекатигача етиб олиш учун янги – 60-сонли “Электрокабель заводи – Тошкент МУМ” йўналиши хизматларидан фойдаланиши мумкин бўлади.
Шунингдек, 2-сонли “Чилонзор 25-даҳаси – Экскаватор заводи” йўналишининг ҳаракати "Экскаватор заводи" бекатидан "Амир Темур хиёбони"гача қисқартирилади.
Мазкур йўналишдан фойдаланувчи йўловчилар “Экскаватор заводи” бекатигача етиб олиш учун эндиликда 89-сонли автобус йўналиши хизматларидан фойдаланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахтда Қорақамиш 2/4 мавзесидан Чинни бозор ҳудудигача бўлган йўналишда ҳаракатланувчи 87-сонли автобуснинг қатнов линияси қисқартирилгани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси