Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган 60 ёшли эркак қамалди
3-саҳифа
−
02 Октябрь
4998Тошкент шаҳрида вояга етмаган қизга шилқимлик қилган эркак 3 суткага қамалди. Бу ҳақда “Сукут сақлама” лойиҳаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 сентябрь куни аёл ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиб, номаълум эркак маст ҳолда қизини безовта қилиб, юзидан ўпиб, қучоқлагани ҳақида маълум қилган.
Билдирилишича, ҳолат бозор ҳудудида содир бўлган. Аёл вояга етмаган қизи билан озиқ-овқат сотиб олиш учун борган. Онаси дўконга кириб кетганида унинг қизи “скамейка”га ўтириб, кутиб турган. Аёл ташқарига чиққач, қизини нотаниш эркак қучоқлаб ўпаётганига гувоҳ бўлган. У зудлик билан қизининг олдига югуриб келиб, эркакнинг қўлларини зудлик билан тортишини талаб қилиб, одамни турта бошлади. Бунга жавобан эркак уни турли сўзлар билан ҳақоратлаган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу ҳолатни содир этган шахс Тошкент вилоятида 1964 йилда туғилган нафақахўр Б.Б. эканлигини аниқлаган.
Бўлиб ўтган суд мажлисида Б.Б. ўз айбига иқрор бўлмаган. Аксинча, у ўз хатти-ҳаракатини қиз унга набирасини жуда эслатганлиги билан изоҳлаган. Аммо Б.Б. ўша пайтда маст бўлганини инкор этмаган.
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди томонидан 2024 йил 30 сентябрда эркакни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, 3 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги йирик лизинг компанияси бош директори ўз ходимига шилқимлик қилгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь