Тошкентда велосипед ижара шохобчаларини очиш таклиф қилинди. Ҳокимлик “бегона” тадбиркорга нон едирадими?

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов яна велосипедда пойтахт кўчаларини айланди. Унинг галдаги манзили – Юнусобод тумани. Бу сафар унга Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов, Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти Ойбек Қосимов, Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов, шаҳар Туризм департаменти директори Санжар Тожиев ҳамроҳлик қилган. 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан QALAMPIR.UZ’га берилган хабарда айтилишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшиғига кўра, нафақат марказий кўчалар, балки чекка туманларда ҳам “Саломатлик йўлаклари” ташкил этилмоқда. 

“Дарҳақиқат, бугунга келиб пойтахтимизда маҳаллий аҳолининг пиёда ё велосипедда ҳаракатланиши учун қатор лойиҳалар амалга оширилган, энди буларнинг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришимиз ва одамларимизни оммавий спортга жалб этишимиз керак. Юнусобод туманидаги вело- ва пиёда йўлакларини тўлиқ ўрганиш доирасида йўлакларда қандай  камчиликлар борлигини аниқлаб, мавжуд ноқулайликларни бартараф этишга доир тегишли чора-тадбирларни тасдиқлаб оламиз. Асосийси, бу йўналишдаги ишларни тизимли равишда амалга оширишда давом этиш”, дейди Азиз Абдуҳакимов. 

Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, велойўлакларни кўздан кечириб чиққан ишчи гуруҳ вакиллари ҳар бир кўчанинг қулай жойларида кўпроқ велосипед ижара шохобчаларини ташкил қилишга келишган. 

Ушбу йўналишдаги бизнесга қизиққан тадбиркорлар эса Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Спорт ва жисмоний тарбия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаментига мурожат қилишлари мумкин. Агар бу йўналиш ҳам ҳокимлик ва унинг атрофидаги “тадбиркор”лардан ортса...


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги велосипед йўлаклари

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг