Тошкентда ва карантин марказида 153 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
22 Июль 2020
8236Бугун, 22 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 153 нафарга ошиб, 18 324 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 93 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 60 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Андижон вилоятида 112 нафар ҳамда Наманган вилоятида 33 нафар, жами 145 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 9 554 (+145) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (52 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 8 673 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси