Тошкентда ўта оғир жиноятда гумонланаётган уч киши қидирилмоқда

Local

image

Тошкент шаҳри ҳудудида содир этилган ўта оғир жиноятда гумонланаётган уч киши қидирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Қидирувдаги шахслар:

•    1981 йилда туғилган муқаддам судланган Евгений Евгеньевич Ким; 
•    1994 йилда туғилган Олег Романович Великанов;
•    1980 йилда туғилган Шерзод Абдунабиевич Ахунов.

“Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари! Агарда сиз ушбу шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз ёки унга ўхшаш шахсни кўрсангиз, 71-231-95-13, 98-364-02-03, 91-133-10-02 ёки “102” рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз. Махфийлик кафолатланади. Ёрдамингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз”, дейилади ИИББ хабарида.


Tags

Rate Count

1479

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends