Тошкентда учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 23 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида учта автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳайдовчи Ж.Ю. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинаси, ҳайдовчи У.О. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинаси ҳамда ҳайдовчи Н.Б. бошқарувида бўлган Lacetti русумли абтомашиналари тўқнашуви оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

Йўл-трпнспорт ҳодисасида ҳеч ким жароҳатланмаган

“Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 декабрь куни Тошкент шаҳрида йўловчи автобус ва икки машина йўл-транспорт ҳодисаси содир этганди. ЙТҲ оқибатида Tracker-2 русумли автомашина ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг