Тошкентда тўлиқ таъмирланган уйнинг ижараси 1380 долларгача кўтарилди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида жорий йил январь ойида тўлиқ таъмирланган 3 ва 4 хонали хонадонлар учун ижара нархлари 0,1 ва 0,3 фоизга кўтарилиб, 1381 АҚШ долларгача етди. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, январь ойида пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари декабрь ойига нисбатан 0,1 фоизга,  тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса 0,3 фоизга арзонлашган.

2024 йилнинг январь ойида ўртача таъмирланган 1 хонали ва 2 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархи декабрь ойига нисбатан мос равишда 0,3 фоиз ва 0,4 фоизга пасайган бўлса, 3 хонали ва 4 хонали хонадонлар учун мос равишда 0,1 фоизга ва 0,3 фоизга кўтарилган.

Ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари:

  • Сергели тумани: 1 хонали - 297 АҚШ доллари, 2 хонали – 355 АҚШ доллари, 3 хонали – 415 АҚШ доллари, 4 хонали - 419 АҚШ доллари;
  • Олмазор тумани: 1 хонали – 293 АҚШ доллари, 2 хонали – 352 АҚШ доллари, 3 хонали – 419 АҚШ доллари, 4 хонали – 493 АҚШ доллари.

Нисбатан қиммат ижара нархлари:

  • Миробод тумани: 1 хонали – 344 АҚШ доллари, 2 хонали – 512 АҚШ доллари, 3 хонали – 643 АҚШ доллари, 4 хонали – 705 АҚШ доллари;
  • Яккасарой тумани: 1 хонали – 383 АҚШ доллари, 2 хонали – 487 АҚШ доллари, 3 хонали – 677 АҚШ доллари, 4 хонали – 722 АҚШ доллари.

Мазкур даврда тўлиқ таъмирланган 1 ва 3 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархи 0,5 фоизга, 2 хоналилар учун 0,7 фоизга пасайган бўлса, 4 хонали хонадонлар учун 0,5 фоизга ошган.

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари:

  • Сергели тумани (1 хонали – 321 АҚШ доллари, 2 хонали – 417 АҚШ доллари, 3 хонали – 513 АҚШ доллари, 4 хонали – 641 АҚШ доллари;
  • Учтепа тумани (1 хонали – 386 АҚШ доллари, 2 хонали – 450 АҚШ доллари, 3 хонали – 534 АҚШ доллари, 4 хонали – 624 АҚШ доллари.

Нисбатан қиммат ижара нархлари:

  • Миробод тумани: 1 хонали – 485 АҚШ доллари, 2 хонали – 731 АҚШ доллари, 3 хонали – 1027 АҚШ доллари, 4 хонали – 1328 АҚШ доллари;
  • Шайхонтоҳур тумани: 1 хонали – 521 АҚШ доллари, 2 хонали – 732 АҚШ доллари, 3 хонали – 1093 АҚШ доллари, 4 хонали – 1381 АҚШ доллари.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ўртача ижара нархлари пасайган эди. Ушбу даврда пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари октябрь ойига нисбатан 1,3 фоизга пасайган бўлса, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ўртача нархлар деярли ўзгармаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳри ижара нархлари тўлиқ таъмирланган ўртача таъмирланган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made