Тошкентда цех ҳам ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
04 Ноябрь 3765 1 дақиқа
Бугун, 4 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида жойлашган цехлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 11:58 да Янгиҳаёт туманидаги Бинокор қўрғони Шоликор кўчасида жойлашган пенопласт ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 12:08 да ёнғин жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган ошхоналардан бирида ёнғин содир бўлганди.