Тошкентда Telegram орқали ўзгаларнинг пулини ўғирлаган 20 ёшли йигит ушланди

3-саҳифа

image

Telegram'да ҳавола юбориш орқали фуқароларнинг пулларини ўзлаштириб келган 20 ёшли йигит қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Қашқадарё вилояти Миришкор туманида яшовчи 35 ёшли Р.Д. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 43 200 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида яшовчи 20 ёшли Н.А. содир этгани аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Н.А. интернет фойдаланувчиларига Telegram орқали турли хил мазмунлардаги хабарлар (ҳавола) жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталарида сақланган пулларни ўғирлагани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Н.А.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Telegram

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг