Тошкентда стикерсиз ҳайдовчиларни “овлаш” давом этяпти

Жамият

image

Тошкент шаҳрида автомобиль бошқариш учун махсус рухсатнома олмаган ҳайдовчиларни аниқлаш учун рейдлар давом этяпти. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Йўл-патруль хизмати, Миллий гвардия ҳамда санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан кеча, 4 апрель куни Тошкент йўлларида 879 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги фактлари қайд этилди. 152 та автомобиль жарима майдончасига жойланди.

655 та автомобиль шаҳар бўйлаб рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланган. Уларга нисбатан СЭХ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддаси 2 қисмига “Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш” кўра баённомалар расмийлаштирилди. 

Мазкур моддага биноан  фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача яъни (4 млн. 460 минг сўмдан 6 млн. 690 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача яъни (6 млн. 690 минг сўмдан 11 млн. 150 минг сўмгача) миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан жорий йил 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида автотранспорт воситаларининг Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланишига рухсат берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳайдовчи карантин стикер

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг