Тошкентда Spark сувга тушиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
24 Июнь
8323Бугун, 24 июнь куни Тошкент вилоятида Spark автомобили сувга тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлаганов хабар берди.
Қайд этилишича, Чирчиқ шаҳрининг “Иқбол” маҳалласи ҳудудида 1971 йилда туғилган Д.M. исмли ҳайдовчи Spark машинасида орқага ҳаракатланаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, сувга тушиб кетган.
Шундан сўнг, автомашина сувдан олиб чиқилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар мавжуд эмас.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олмалиқда Damas сувга тушиб кетганди.
LiveБарчаси