Тошкентда Spark, Nexia-3 ва автобус тўқнашди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида Nexia-3, Spark ва автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси хабар қилди.

Бугун, 26 май куни соат 14:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставелли-Чўпон ота  кўчалари кесишган чорраҳасида Spark, Nexia-3 ва Kinglong русумли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида Spark ҳайдовчиси М.С. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. 

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентнинг Олмазор туманида йўловчи автобуси ва Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент автобус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг