Тошкентда Spark ағдарилиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
06 Апрель
8719Шайхонтоҳур туманида содир бўлган ЙТҲ натижасида Spark автомашинаси ағдарилиб кетди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 апрель куни соат 15:20 ларда Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида 1999 йилда туғилган Ж.М. бошқарувидаги Lacetti, 1997 йилда туғилган А.Қ. бошқарувидаги Spark русумли автомашиналарининг тўқнашуви оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида Spark русумли автомашина ҳайдовчиси А.Қ.га тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 15 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь