Тошкентда 15 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Жароҳатланганлар бор (видео)
3-саҳифа
−
04 Апрель
11796Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 15 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 4 апрель куни соат 11:00 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Унда “Камаз” русумли тиркамали юк автомашинаси ҳамда 14 та енгил автомашина: 3 та Cobalt, 2 та BYD, 1 та Tracker-2, 1 та Spark, 1 та Damas, 1 та Nexia-2, 1 та Nexia-3, 1 та Chery, 3 та Lacetti иштирок этгани айтилмоқда.
"Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. ЙТҲ оқибатида 2 нафар фуқарога тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган. Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишни ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўраймиз”, дейилади хабарда.