Тошкентда сохта Миллий гвардия ходими ўласи қилиб калтакланди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 19 февраль куни Тошкентда ўзини Миллий гвардия ходими деб алдаган фуқаро ўлгунича дўппосланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Ҳодиса соат 01:00 ларда Яшнобод туманида юз берган. 18 февраль куни соат 19:30 ларда 23 ёшли Ағзамжон Х. “Катта Қўйлиқ” МФЙда жойлашган “Раимжон ота” кафесида таниши 28 ёшли Бобомурод М. билан биргаликда спиртли ичимлик ичиб, маишатбозлик қилган. Шунда Бобомурод М. ўзини “Миллий гвардия ва ИИБ ходимиман” деб уни шахсиятига тегувчи сўзлар билан ҳақорат қилган. 

Ағзамжон Х. “сенлар мени 10 суткага қаматгансизлар” деб унга нафрати уйғониб, соат 01:00 ларда Бобомурод М.ни “Катта Қўйлиқ” МФЙ ҳудудидаги ер ости йўлагига олиб бориб, у ерда танасининг турли жойларига оёқ ва қўллари билан тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бобомурод М. олган тан жароҳатларининг оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ағзамжон Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, марҳум Бобомурод М. “Миллий гвардия” ходими эмаслиги, 2-гуруҳ ногирони бўлиб, ҳеч қаерда ишламаслиги, Ағзамжон Х. эса мардикорлик билан шуғулланиб бир неча маротаба маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги туфайли, унга нисбатан 10 сутка қамоқ жазоси қўлланилганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик

Баҳолаганлар

546

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг