Тошкентда сифатсиз тиббиёт буюмларини 10 минг долларга сотаётганлар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида сифати кафолатланмаган 3 турдаги 7 600 қути хирургия игна ипини 10 минг долларга сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланиб келган Д.И. ва Д.Т. фуқаро У.Ш. га хорижда ишлаб чиқарилган 3 турдаги 7 600 қути хирургия игна ипини 10 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Тадбир давомида уларнинг ёнидан сотиш учун олиб келинган умумий баҳоси 214,5 млн сўмлик 23 турдаги 13 621 дона сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида умумий қиймати 15 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдога чиқарилиши олди олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент тиббиёт буюмлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг